Тошкент вилоятида малайзиялик тадбиркорлар учун барча имтиёзларга эга махсус иқтисодий зона ташкил этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти. Уларни Ўзбекистонга сармоя киритишга таклиф қилиб, ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида ҳукумат қарори чиқарилишини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида божхона, олий таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар, «ақлли» шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома ва 2025−2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режаси имзоланди.
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири 2025−2026 йилларни ўзаро шерикликни инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти учун платформа яратилади, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилади.
Куала-Лумпурдаги ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Фото.
Шавкат Мирзиёев 4−5 февраль кунлари Малайзияда бўлади. Расмий ташриф давомида мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, қўшма бизнес форуми ва бошқалар ўтказилади. Икки давлат ўртасида қўшма баёнот ва қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ислом молияси, «Ҳалол» сертификатлаштириш, сунъий интеллект, туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Зиёрат туризми бўйича «Умра плюс» дастури йўлга қўйилади. Президент Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга тайёрлигини айтди.
Жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимни аэропортда ҳамкасби Абдулла Арипов кутиб олди. Улар «Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Ҳукумат раҳбари куннинг 2-ярмида «Кўксарой» қароргоҳида олий даражадаги тадбирларда қатнашади.
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. У Тошкентдан ташқари, Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг